- Bosh sahifa
- Barcha yangiliklar
- “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки
акциядорлари диққатига!
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2023 йил 21 ноябрь куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки соф фойдасидан захира фондига ажратмалар йўналтириш.
4. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш.
5. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш.
6. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
“Мадад Инвест Банк” АТБ Кузатув кенгашининг 2023 йил 23 октябрь кунги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун банк акциядорлари реестрини 2023 йил 23 октябрь куни ҳолатига ва акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини 2023 йил 15 ноябрь куни ҳолатига тузилади.
Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 21 ноябрь куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312-уйда жойлашган “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкида танишишингиз мумкин.
Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz.
Маълумот учун телефонлар: +998-73-241-70-32, +998-73-241-70-44.
Банк Кузатув кенгаши