Yuksak taraqqiyot sari
Ishonch tefon raqami :     0 (373) 241-70-32
Tungi rejim
Maxsus imkoniyatlar
A++ A+ A
“Madad Invest Bank” aksiyadorlik tijorat banki aksiyadorlari diqqatiga!

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки

акциядорлари диққатига!

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

 

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2023 йил 12 август  куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

1.    “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2.     “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш  йўли билан кўпайтириш ва қўшимча акцияларини чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш.

3.    “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки томонидан қўшимча акциялар жойлаштирилаётганда Банк акциядорларининг имтиёзли олиш ҳуқуқини қўлламаслик.

4.    “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг аффилланган шахси билан тузиладиган битимни маъқуллаш.

5.    “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки қўшимча чиқарилаётган акцияларининг жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартларини белгилаш.

6.    “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш.

7.    “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

“Мадад Инвест Банк” АТБ Кузатув кенгашининг 2023 йил 20 июль кунги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун банк акциядорлари реестрини 2023 йил 20 июль куни ҳолатига ва акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини 2023 йил 8 август куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 12 август куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312-уйда жойлашган “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкида танишишингиз мумкин.

Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz.

Маълумот учун телефонлар: +998-73-241-70-31, +998-73-241-70-39.

 

Банк Кузатув кенгаши

Masofaviy bank xizmatlari yanada yaqinroq

"MADAD INVEST BANK” ATB o'z mijozlariga qulaylik yaratish maqsadida, bankning mobil versiyalar uchun mo'ljallangan ilovasini ishlab chiqdi. Ushbu dastur orqali foydalanuvchi bank xizmatlaridan tezkor va qulay tarzda foydalanishi mumkin. Dasturning tashqi interfeysi sodda va tushunarli qilib yaratilgan. Ilovaning dizayni bank dizayniga hamohang tarzda ishlangan.

Обратная связь
Sizning so'rovingiz yuborildi.
Обратная связь